ОҒЗАКИ ТАРЖИМАЛАР

Изчил таржима- оғзаки таржиманинг турларидан бири, унда сўзловчи вақти-вақти билан нутқида таржимон айтганларини таржима қилиб олиши учун зарур паузаларни қилади. Ушбу паузалар, одатда, қисқа, чунки профессионал таржимон нутқ янграши пайтида таржимани шакллантиради ва пауза пайтида уни эшиттиради. Изчил таржима махсус ва жиддий ўрганишни ва тайёргарликни талаб қилади. Сиз биздан қуйидаги тадбирлар учун изчил таржимани бажарадиган мутахассисни буюртма қилишингиз мумкин:

  • Бизнес музокаралар

  • Телефон орқали музокаралар

  • Семинарлар, учрашувлар, иштирокчилар сони кўп бўлмаган думалоқ столлар

  • Брифинглар, матбуот-конференциялари

  • Тақдимотлар, кўргазмалар

  • Фуршетлар, байрам тадбирлари

  • Хорижий мутахассиснинг иштирокида ускунани йиғиш ва созлаш

  • Хорижий меҳмонлар учун экскурсияларни ўтказиш, делегацияларни кузатиб бориш

  • Суд мажлислари, хорижий фуқароларни сўроқ қилиш, хорижий фуқаролар иштирокидаги ҳар қандай нотариал ҳаракатлар

Бизнинг мутахассисларимиз, шунингдек, мижознинг истаги бўйича бошқа шаҳарларга ва мамлакатларга ҳам чиқиш имконига эга.

Синхрон таржима- бу оғзаки таржиманинг энг мураккаб турларидан бири, у махсус ускуна ёрдамида бажарилади. Синхрон таржимада сўзловчи пауза қилмайди- таржима бир неча сонияга кичикиб бажарилади.

Стандарт қўллаш соҳаси:

  • Конференциялар;

  • Симпозиумлар;

  • Маърузалар;

  • Конгресслар;

  • Думалоқ столлар ва бошқалар

Синхрон таржимоннинг иши деярли мураккаб, шунинг учун унинг меҳнат ҳақи изчил таржима билан шуғулланадиган таржимонникидан анча юқори, чунки бундай ҳолатда нафақат синхрон таржимоннинг меҳнатига, балки махсус ускунанинг ижарасига ҳам пул тўланади. Шунингдек, яна шуни ҳисобга олиш лозимки, синхрон таржимон кимдир билан жуфтликда ишлайди.

Оғзаки синхрон-таржимон хизматларига буюртма қолдириш.

БУЮРТМА ҚОЛДИРИШ

ТАРЖИМАГА БУЮРТМА БЕРМОҚЧИМИСИЗ?

Буюртманинг мазкур шакли- биз билан боғланишнинг энг яхши усули!

*Сизнинг сўровингиз бевосита бизнинг почтамизга юборилади ва
Сиз бир соат давомида жавобни оласиз.

    Буюртма шакли