(+998 90) 900-29-83
(+998 71) 252-60-82
(+998 71) 252-20-25
lingvoservis@mail.ru
Skype:lingvoservis

Мижозларимиз

Компания тўғрисида

Бизнинг «LINGVO SERVIS» таржимонлик агентлигимиз Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини 2007 йил январь ойидан бошлаб амалга оширмоқда.


Фаолиятимиз давомида биз кўплаб йирик ва таниқли компаниялар ишончига қозондик, булар қаторида «UZ-KOR GAS CHEMICAL» МЧж ҚК, «PETRONAS CARIGALI OVERSEAS SDN BHD», «NEFTGAZ SANOAT LOYIHA» МЧЖ, «ARAL SEA OPERATING COMPANY» МЧЖ ҚК, "GM UZBEKISTAN ЁАЖ, «ДОРИ-ДАРМОН» АК, «УЗЭЛЕКТРОСЕТЬ» УК, «ТАЛИМАРЖОН ИЭС» УК, «ORIENT-MEBEL» ҚК, “FABERLIC” МЧЖ ХК, «UZKABEL» МЧЖ ҚК, «АНДИЖОНКАБЕЛЬ» МЧЖ ҚК, ЛОК-БЎЁҚ ЗАВОДИ, ЎЗБЕКИСТОННИНГ АКСАРИЯТ БАНКЛАРИ, «ЎЗОҒИРНЕФТЕГАЗ», «UZVNESHTRANS» МЧЖ ҚК, «SOS ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР ҚИШЛОҚЛАРИ» УЮШМАСИ, «SAVE THE CHILDREN», “FOTIS SUG’URTA”, «ЎЗБЕКИСТОН САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ», «БМТЛ ВАКОЛАТХОНАСИ » ва бошқалар, биз уларнинг юқори талабларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз ва уларнинг ишончларини ўта қадрлаймиз.


Ҳозирги пайтда биз қуйидаги лойиҳалар бўйича техник ҳужжатларни таржима қилиш бўйича тажрибага эга бўлдик:

  • General Motors компаниясининг автомобилсозлик бўйича лойиҳалари.
  • UzKabel, Андижонкабель ва бошқа техник ҳужжатлар
  • Petronas тендер ва таъсис ҳужжатлари
  • Талимаржон ИЭС қурилиши ва кенгайтирилиши, Сирдарё ИЭС, Янги-Ангрен ИЭС қурилиши.
  • Uz Kor Gas Chemical компаниясининг сургил лойиҳаси
  • ЎзбекНефтегазСаноатЛойиҳа бошқаруви остида UzGTL заводи қурилиши

Бизнинг муваффақиятимиз ҳар бир мижозга мажмуавий ёндашув, таржимонларни касбий танлаш, ўзгарувчан нарх сиёсати ва сўзсиз сифатга асосланган.

Мижозлар ишончига қозониб ва ишончли ҳамкор обрўсига эга бўлиб, биз олдинга интилишни давом этмоқдамиз ва эришилган билан чекланиб қолмаймиз.


Бизнинг мақсадимиз шунчаки таржима қилиш эмас. Биз мижозларимиз тил билмаслик натижасида олдида турган муаммосининг энг мағзини топамиз ва илм, техника, тиббиёт, ҳуқуқшунослик ва бошқа йўналишларда жиддий таржимонлик тажрибасига эга мутахассисларни жалб этиб, ушбу муаммолари ҳал этамиз.


Батафсилроқ маълумот олиш учун Сиз компаниямизга ёзишингиз ёки қўнғироқ қилингиз етарли.



Янгиликлар

30.08.2016

«LINGVO SERVICE» tarjimonlik agentligi barcha vatandoshlarimizni kirib kelayotgan Mustaqillik bayrami bilan tabriklaydi! Hurmatli Prezidentimizga tezroq sogэayib, yurtimiz boshqaruviga qaytishlarini tilaymiz! O'zbekistonliklar, sizlarga barcha ma'noda mustaqillik, tinch osmon, vatanimizga iqtisodiy o'sish va rivojlanishni tilaymiz! Doimo kelajakka ishonch bilan qarang va faqat yaxshilikka ishoning! Vatandoshlarimiz va respublikamiz mehmonlarini bayram bilan tabriklaymiz! P.S. Ish kunlari ko'chirilish munosabati bilan idoramiz 1,2,3 sentabr kunlari dam oladi, 4 sentabr ish kuni!

16.03.2016

ДИҚҚАТ! БУЮРТМА саҳифасида техник носозлик бартараф этилди. Энди Сиз буюртмангизни бевосита сайтимиздан жўнатишингиз мумкин. бунинг учун Буюртма саҳифасига киринг ва “Хизматларни тақдим этишга буюртма” ҳаволасини босинг. Буюртмангиз дарҳол электрон почтамизга жўнатилади, ва мутахассисларимиз бир неча дақиқа ичида Сизга жавоб беришади.

05.12.2015

Lingvo Servis agentligi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 23-yilligi bilan tabriklaydi! Bu yaqinlashib kelayotgan muhim kunda barchaga sog’liq, baxt, tinchlik va totuvlik, hamda bizning umumiy uyimiz gullab yashnashini tilaydi!

07.10.15

Япониянинг NTT DoCoMo компанияси CEATEC кўргазмасида “ақлли” кўзойнаклар прототипини намойиш қилди, ушбу кўзойнак ҳақиқий вақт режимида матнни таний олади ва таржима қилади. Ҳозирча мослама тўрт тилни: инглиз, япон, хитой ва корейс тилларини “билади”. Мослама нотаниш тилдан меню ва турли эълонларни таржима қилишда ёрдам беради, деди компания вакили. Белгиларни таниб олиш ва таржима қилиш учун кўзойнакка тахминан 5 сония керак. Бундан ташқари, аксессуар ҳар қандай ясси юзани сенсор дисплейга айлантира олади. Масалан, кўзойнак оддий қоғоз варағида виртуал таскринни кўрсатиб бериши мумкин. У билан ўзаро таъсирланиш, бармоққа тақилган махсус узук ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, мослама кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзларини таний олади. Маълумотни у узоқлаштирилган серверлардан олади. Шунга қарамасдан NTT DoCoMo намойиш қилган кўзойнак – атиги кўргазма учун намуна. У серияли ишлаб чиқаришга топширилиши муддати ва унинг эҳтимолли нархи тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

30.09.15

LINGVO SERVICE Таржимонлик Агентлиги барча таржимонларни касбий байрам билан табриклайди!

23.09.15

Lingvo Service таржимонлик агентлиги барча мусулмонларни чин қалбдан табриклайди ва бахт ва фаровонлик тилайди. Бутун дунёда тинчлик ва тотувлик сақлансин, ва эсон-омон ҳаёт келсин. Муқаддас Қурбон-Ҳайит байрами билан!