(+998 90) 900-29-83
(+998 71) 252-60-82
(+998 71) 252-20-25
lingvoservis@mail.ru
Skype:lingvoservis

Мижозларимиз

Бўш ўринлар

Lingvo Service таржимонлик агентлигига доимий асосда ишлаш учун турли тиллардан таржима қиладиган ва ҳар хил йўналишида ишловчи, узоқлаштирилган таржимонлар талаб этилади.


Танловда иштирок этиш учун, учта босқичдан ўтишингиз керак:


Биринчи босқич – резюме:


Тўлиқ резюмени тил жуйтлигини кўрсатган ҳолда This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. манзилига жўнатинг.


Тавсияномалар мавжудлиги ҳар бир номзод учун қўшимча устунлик беради. Ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ҳакорликни кутиб қоламиз!


Иккинчи босқич – тест топшириғини бажаринг (салбий натижа бўлса, биз талабгорга жавоб жўнатмаймиз ва хатоларни кўриб чиқмаймиз).


Резюмега жавобан биз батафсил йўриқномалар билан тест топшириғини жўнатамиз. Тайёр тест топшириғини This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. манзилига жўнатинг, бунда хат мавзусида “Тест топшириғи” деб кўрсатинг.


Учинчи босқич – офисда суҳбат


Агар бизнинг мутахассисларимиз Сизнинг малакангиз Компаниямиз талабларига жавоб беради деб ҳисоблашса, Сиз кўрсатган алоқа маълумотлари орқали Сиз билан боғланиб, суҳбатга таклиф этамиз.



Янгиликлар

30.08.2016

«LINGVO SERVICE» tarjimonlik agentligi barcha vatandoshlarimizni kirib kelayotgan Mustaqillik bayrami bilan tabriklaydi! Hurmatli Prezidentimizga tezroq sogэayib, yurtimiz boshqaruviga qaytishlarini tilaymiz! O'zbekistonliklar, sizlarga barcha ma'noda mustaqillik, tinch osmon, vatanimizga iqtisodiy o'sish va rivojlanishni tilaymiz! Doimo kelajakka ishonch bilan qarang va faqat yaxshilikka ishoning! Vatandoshlarimiz va respublikamiz mehmonlarini bayram bilan tabriklaymiz! P.S. Ish kunlari ko'chirilish munosabati bilan idoramiz 1,2,3 sentabr kunlari dam oladi, 4 sentabr ish kuni!

16.03.2016

ДИҚҚАТ! БУЮРТМА саҳифасида техник носозлик бартараф этилди. Энди Сиз буюртмангизни бевосита сайтимиздан жўнатишингиз мумкин. бунинг учун Буюртма саҳифасига киринг ва “Хизматларни тақдим этишга буюртма” ҳаволасини босинг. Буюртмангиз дарҳол электрон почтамизга жўнатилади, ва мутахассисларимиз бир неча дақиқа ичида Сизга жавоб беришади.

05.12.2015

Lingvo Servis agentligi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 23-yilligi bilan tabriklaydi! Bu yaqinlashib kelayotgan muhim kunda barchaga sog’liq, baxt, tinchlik va totuvlik, hamda bizning umumiy uyimiz gullab yashnashini tilaydi!

07.10.15

Япониянинг NTT DoCoMo компанияси CEATEC кўргазмасида “ақлли” кўзойнаклар прототипини намойиш қилди, ушбу кўзойнак ҳақиқий вақт режимида матнни таний олади ва таржима қилади. Ҳозирча мослама тўрт тилни: инглиз, япон, хитой ва корейс тилларини “билади”. Мослама нотаниш тилдан меню ва турли эълонларни таржима қилишда ёрдам беради, деди компания вакили. Белгиларни таниб олиш ва таржима қилиш учун кўзойнакка тахминан 5 сония керак. Бундан ташқари, аксессуар ҳар қандай ясси юзани сенсор дисплейга айлантира олади. Масалан, кўзойнак оддий қоғоз варағида виртуал таскринни кўрсатиб бериши мумкин. У билан ўзаро таъсирланиш, бармоққа тақилган махсус узук ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, мослама кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзларини таний олади. Маълумотни у узоқлаштирилган серверлардан олади. Шунга қарамасдан NTT DoCoMo намойиш қилган кўзойнак – атиги кўргазма учун намуна. У серияли ишлаб чиқаришга топширилиши муддати ва унинг эҳтимолли нархи тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

30.09.15

LINGVO SERVICE Таржимонлик Агентлиги барча таржимонларни касбий байрам билан табриклайди!

23.09.15

Lingvo Service таржимонлик агентлиги барча мусулмонларни чин қалбдан табриклайди ва бахт ва фаровонлик тилайди. Бутун дунёда тинчлик ва тотувлик сақлансин, ва эсон-омон ҳаёт келсин. Муқаддас Қурбон-Ҳайит байрами билан!