(+998 90) 900-29-83
(+998 71) 252-60-82
(+998 71) 252-20-25
lingvoservis@mail.ru
Skype:lingvoservis

Мижозларимиз

Таржимани тасдиқлаш

Қонунчиликка мувофиқ фақат айрим ҳужжатларнинг таржимаси нотариус тасдиғидан ўтади. Булар қаторида: таъсис ҳужжатлар, бухгалтерия баланслари, ишончномалар, шахсий ҳужжатлар (гувоҳнома, диплом, маълумотнома ва ҳоказо), сертификатлар.

Легаллаштириш бу нима?

Ўзбекистонда ҳужжатларни легаллаштириш – хужжатлар хорижий мамлакат ҳудудида қўлланиши учун ҳужжатга янги мақом берувчи махсус юридик жараён.

Бошқа сўзлар билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган ҳужжатларга янги хусусият берилади, ва улар бошқа хорижий мамлакат давлат органлари томонидан тан олинади.

Шунингдек, ҳужжатни легаллаштириш – бу ҳужжатларни иккита муассаса – Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро текшируви, бунда ҳужжат ҳақиқийлиги, унинг қўллаш доираси, ҳолати, берилган муддати, ҳужжатларни берган ФҲДЁ бўлими ходимларининг имзолари текширилади.

Ҳужжатлари легаллаштириш – мураккаб юридик жараён бўлиб, у қуйидаги босқичлардан иборат:


1. Талаб этилган мамлакат тилига ҳужжатларни аниқ таржима қилиш. Таржима махсус таржимон томонидан бажарилади.

2. Таржимани нотариусда тасдиқлаш.

3. Нотариус имзосини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тасдиқлаш.

4. Адлия вазирлиги муҳри ва ваколатли мансабдор шахснинг имзосини Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида тасдиқлаш.

5. Чиқувчи ҳужжатни қабул қилаётган давлат консуллик бўлимида ҳужжатни тасдиқлаш.


Консул легаллаштириши ҳужжат Гаага конвенцияси иштирокчиси бўлмаган мамлакатдан, конвенция аъзоси бўлган мамлакатга жўнатилганда қўлланади.


Аммо 2011 йил 04 апрелдаги ЎзР-279-сонли Қонун билан Ўзбекистон хорижий расмий ҳужжатлар легаллаштирилиши талабини бекор қиладиган Конвенцияга (Гаага, 05 октябр 1961 йил) қўшилди. Гаага Конвенциясига қўшилиш, хорижда берилган ҳужжатнинг асллигини ягона ҳаракат – ваколатли органлар томонидан ҳужжатга апостиль қўйилиши билан тасдиқлаш имкониятини беради.


Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги суд, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўяди.


Прокуратура, тергов ва суриштириш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан босилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази таълим ва фан соҳасидаги муассасалардан чиқувчи расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ваколатини олган.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қолган бошқа барча расмий ҳужжатларни апостиль қўяди.



Янгиликлар

30.08.2016

«LINGVO SERVICE» tarjimonlik agentligi barcha vatandoshlarimizni kirib kelayotgan Mustaqillik bayrami bilan tabriklaydi! Hurmatli Prezidentimizga tezroq sogэayib, yurtimiz boshqaruviga qaytishlarini tilaymiz! O'zbekistonliklar, sizlarga barcha ma'noda mustaqillik, tinch osmon, vatanimizga iqtisodiy o'sish va rivojlanishni tilaymiz! Doimo kelajakka ishonch bilan qarang va faqat yaxshilikka ishoning! Vatandoshlarimiz va respublikamiz mehmonlarini bayram bilan tabriklaymiz! P.S. Ish kunlari ko'chirilish munosabati bilan idoramiz 1,2,3 sentabr kunlari dam oladi, 4 sentabr ish kuni!

16.03.2016

ДИҚҚАТ! БУЮРТМА саҳифасида техник носозлик бартараф этилди. Энди Сиз буюртмангизни бевосита сайтимиздан жўнатишингиз мумкин. бунинг учун Буюртма саҳифасига киринг ва “Хизматларни тақдим этишга буюртма” ҳаволасини босинг. Буюртмангиз дарҳол электрон почтамизга жўнатилади, ва мутахассисларимиз бир неча дақиқа ичида Сизга жавоб беришади.

05.12.2015

Lingvo Servis agentligi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 23-yilligi bilan tabriklaydi! Bu yaqinlashib kelayotgan muhim kunda barchaga sog’liq, baxt, tinchlik va totuvlik, hamda bizning umumiy uyimiz gullab yashnashini tilaydi!

07.10.15

Япониянинг NTT DoCoMo компанияси CEATEC кўргазмасида “ақлли” кўзойнаклар прототипини намойиш қилди, ушбу кўзойнак ҳақиқий вақт режимида матнни таний олади ва таржима қилади. Ҳозирча мослама тўрт тилни: инглиз, япон, хитой ва корейс тилларини “билади”. Мослама нотаниш тилдан меню ва турли эълонларни таржима қилишда ёрдам беради, деди компания вакили. Белгиларни таниб олиш ва таржима қилиш учун кўзойнакка тахминан 5 сония керак. Бундан ташқари, аксессуар ҳар қандай ясси юзани сенсор дисплейга айлантира олади. Масалан, кўзойнак оддий қоғоз варағида виртуал таскринни кўрсатиб бериши мумкин. У билан ўзаро таъсирланиш, бармоққа тақилган махсус узук ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, мослама кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзларини таний олади. Маълумотни у узоқлаштирилган серверлардан олади. Шунга қарамасдан NTT DoCoMo намойиш қилган кўзойнак – атиги кўргазма учун намуна. У серияли ишлаб чиқаришга топширилиши муддати ва унинг эҳтимолли нархи тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

30.09.15

LINGVO SERVICE Таржимонлик Агентлиги барча таржимонларни касбий байрам билан табриклайди!

23.09.15

Lingvo Service таржимонлик агентлиги барча мусулмонларни чин қалбдан табриклайди ва бахт ва фаровонлик тилайди. Бутун дунёда тинчлик ва тотувлик сақлансин, ва эсон-омон ҳаёт келсин. Муқаддас Қурбон-Ҳайит байрами билан!