(+998 90) 900-29-83
(+998 71) 252-60-82
(+998 71) 252-20-25
lingvoservis@mail.ru
Skype:lingvoservis

Мижозларимиз

Оғзаки таржима

   Синхрон таржима — бу синхрон таржима учун махсус жиҳозларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган оғзаки таржиманинг энг мураккаб турларидан бири. Махсус жиҳозлардан фойдаланиш ҳисобига таржимон маърузачи нутқи билан бир вақтда таржима қилади, шунинг учун таржимага вақт талаб этилмайди, ва маърузачи нутқини тўхтатишга мажбур бўлмайди. Оғзаки нутқ ва унинг таржимасини бир вақтда қабул қилиш, синхрон таржиманинг асосий хусусияти ҳисобланади (манба – Wikipedia).

Мамлакатимизда мазкур ҳизмат таржима билан шуғулланувчи компаниялар томонидан камдан-кам тақдим этилади. Синхрон таржимон иши ўта мураккаб, шунинг учун унинг меҳнат ҳақи ҳам, кетма-кет таржима билан шуғулланувчи таржимоннинг меҳнат ҳақидан анча юқори, чунки бу вазиятда нафақат таржимон меҳнатига, шу билан бирга махсус жиҳозлар ижарасига ҳам ҳақ тўланади.

Кетма-кет таржима – оғзаки таржиманинг бир тури, унда маърузачи нутқида вақти-вақти билан танаффус қилиб, айтиб ўтилганларни таржима қилиш имкониятини беради. Одатда бу тўхталишлар узоқ давом этмайди, чунки касбий таржимон нутқ вақтида таржима матнини шакллаб бўлади ва танаффус пайтида уни сўзлаб беради. Кетма-кет таржима махсус ва жиддий ўқув ва тайёргарликни талаб этади.

 

Оғзаки кетма-кет таржима одатда иштирокчилари кўп бўлмаган тадбирлар ўтказилганда қўлланади. Таржиманинг ушбу тури у ердан бу ерга кўчиш билан боғлиқ коммуникацияларда катта самара беради, масалан, саноат объектларида ишда, экскурсиялар билан бирга ўтадиган музокараларда ва ҳоказо. (манба – Wikipedia).

Сиз қуйидаги тадбирларда кетма-кет таржима қилиш учун мутахассисимизни таклиф этишингиз мумкин:

  • Иш музокаралари
  • Телефон орқали музокаралар
  • Иштирокчилари кўп бўлмаган семинар, учрашув, юмалоқ столлар
  • Брифинглар, матбуот-конференциялар
  • Тақдимот, кўргазма
  • Фуршет, байрам тадбирлари
  • Хорижий мутахассис иштироки билан жиҳозларни монтаж қилиш ва созлаш
  • Хорижий меҳмонлар учун экскурсиялар ўтказиш, делегацияларни кузатиш
  • Суд мажлислари, хорижий фуароларни сўро қилиш, хорижий фуқаролар иштироки билан ҳар қандай нотариал ҳаракатлар
  • Шунингдек, бизнинг мутахассисларимиз мижоз буюртмасига кўра, бошқа шаҳар ва мамлакатларга ҳам чиқишлари мумкин


Янгиликлар

30.08.2016

«LINGVO SERVICE» tarjimonlik agentligi barcha vatandoshlarimizni kirib kelayotgan Mustaqillik bayrami bilan tabriklaydi! Hurmatli Prezidentimizga tezroq sogэayib, yurtimiz boshqaruviga qaytishlarini tilaymiz! O'zbekistonliklar, sizlarga barcha ma'noda mustaqillik, tinch osmon, vatanimizga iqtisodiy o'sish va rivojlanishni tilaymiz! Doimo kelajakka ishonch bilan qarang va faqat yaxshilikka ishoning! Vatandoshlarimiz va respublikamiz mehmonlarini bayram bilan tabriklaymiz! P.S. Ish kunlari ko'chirilish munosabati bilan idoramiz 1,2,3 sentabr kunlari dam oladi, 4 sentabr ish kuni!

16.03.2016

ДИҚҚАТ! БУЮРТМА саҳифасида техник носозлик бартараф этилди. Энди Сиз буюртмангизни бевосита сайтимиздан жўнатишингиз мумкин. бунинг учун Буюртма саҳифасига киринг ва “Хизматларни тақдим этишга буюртма” ҳаволасини босинг. Буюртмангиз дарҳол электрон почтамизга жўнатилади, ва мутахассисларимиз бир неча дақиқа ичида Сизга жавоб беришади.

05.12.2015

Lingvo Servis agentligi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 23-yilligi bilan tabriklaydi! Bu yaqinlashib kelayotgan muhim kunda barchaga sog’liq, baxt, tinchlik va totuvlik, hamda bizning umumiy uyimiz gullab yashnashini tilaydi!

07.10.15

Япониянинг NTT DoCoMo компанияси CEATEC кўргазмасида “ақлли” кўзойнаклар прототипини намойиш қилди, ушбу кўзойнак ҳақиқий вақт режимида матнни таний олади ва таржима қилади. Ҳозирча мослама тўрт тилни: инглиз, япон, хитой ва корейс тилларини “билади”. Мослама нотаниш тилдан меню ва турли эълонларни таржима қилишда ёрдам беради, деди компания вакили. Белгиларни таниб олиш ва таржима қилиш учун кўзойнакка тахминан 5 сония керак. Бундан ташқари, аксессуар ҳар қандай ясси юзани сенсор дисплейга айлантира олади. Масалан, кўзойнак оддий қоғоз варағида виртуал таскринни кўрсатиб бериши мумкин. У билан ўзаро таъсирланиш, бармоққа тақилган махсус узук ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, мослама кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзларини таний олади. Маълумотни у узоқлаштирилган серверлардан олади. Шунга қарамасдан NTT DoCoMo намойиш қилган кўзойнак – атиги кўргазма учун намуна. У серияли ишлаб чиқаришга топширилиши муддати ва унинг эҳтимолли нархи тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

30.09.15

LINGVO SERVICE Таржимонлик Агентлиги барча таржимонларни касбий байрам билан табриклайди!

23.09.15

Lingvo Service таржимонлик агентлиги барча мусулмонларни чин қалбдан табриклайди ва бахт ва фаровонлик тилайди. Бутун дунёда тинчлик ва тотувлик сақлансин, ва эсон-омон ҳаёт келсин. Муқаддас Қурбон-Ҳайит байрами билан!