(+998 90) 900-29-83
(+998 71) 252-60-82
(+998 71) 252-20-25
lingvoservis@mail.ru
Skype:lingvoservis

Мижозларимиз

Ёзма таржима

Компаниямизнинг асосий фаолият тури – бу ёзма таржима.

Фаолиятимиз давомида биз вақт билан     синалган, штатдаги ва штатдан ташқари малакали таржимонлар жамоасини шаклладик. Бу таржимани “автомат” усулида бажарувчи шахслар эмас, бу тилни биладиган, ҳар бир гапнинг маъносини аниқ тушунадиган, матнни ўқиб, унинг замиридаги маънони англайдиганпрофессионаллар жамоасидир. Ҳар бир таржимонимиз нафақат тилшунос ёки филолог, бунга қўшимча равишда ҳар бир таржимонимиз бирон соҳа мутахассиси, булар қаторида: шифокор, техник, геолог, ҳуқуқшунос, иқтисодчи ва ҳоказо. Уларнинг аксарияти улар таржима қиладиган тил қўлланадиган мамлакатда яшашган ва ўқиб келишган.

Мижозларимиз учун биз ҳар қандай ҳажм ва ҳарқандай мавзулардан 100 тилдан ортиқ тилларга ёзма таржимани тақдим этишдан бахтиёрмиз. Ходимларимиз замонавий дастурий таъминот, компаниянинг алоҳида луғатига тўпланган атамалар базасидан фойдаланишади, ҳамда ҳар бир мижоз ва лойиҳага алоҳида ёндашув ишлаб чиқишади.

Компаниямизнинг барча таржималари мажбурий равишда компания муҳри билан, ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ нотариусда тасдиқланади, зарурият бўлганда, хорижда легаллаштириш учун тайёр қилинади.

Шунингдек, биз тезкор таржималарни ҳам амалга оширамиз! Бу вазиятда таржимани талаб этилган муддатда олишингизга шубҳаланмасангиз ҳам бўлади. Биз асоссиз ваъда бермаймиз ва ўз обрўмизни сақлашга барча эътиборимизни қаратамиз! Бизнинг доимий мижозимиз бўлсангиз, Сиз тезкор таржимани олдиндан тўловсиз, “навбатдан ташқари” оласиз.

Биз буюртмачиларимизга таржиманинг махфийлигини қатъий кафолатлаймиз. Расмий қоғозлар, юридик шартномалар, ёки оддий ҳатларни таржима қилишимиздан қатъий назар, биз ахборот махфийлигини сақлаймиз. Ҳар қандай мураккабликка эга матнларни таржима қилишдан ташқари, яна битта хизмат тури мавжуд, бу хизматсиз бутун иш тугатилмаган бўлади. Бу хизмат ҳужжатни саҳифалаш деб номланади. Бу матн ва графика элементларини жойлаштириш йўли билан ҳужжат саҳифаларини (макетларини) шакллаш жараёни, ҳамда ушбу жараён натижасидир. Бизнинг мутахассисларимиз Adobe PageMaker, Adobe FrameMaker, CorelDraw, Microsoft Publisher, Adobe InDesign, AutoCad ва бошқа дастурларда ишлашади. Шунинг учун, мижоз истаги билан, буюртма ҳужжатнинг асл нусхаси билан бир хил бажарилади.



Янгиликлар

30.08.2016

«LINGVO SERVICE» tarjimonlik agentligi barcha vatandoshlarimizni kirib kelayotgan Mustaqillik bayrami bilan tabriklaydi! Hurmatli Prezidentimizga tezroq sogэayib, yurtimiz boshqaruviga qaytishlarini tilaymiz! O'zbekistonliklar, sizlarga barcha ma'noda mustaqillik, tinch osmon, vatanimizga iqtisodiy o'sish va rivojlanishni tilaymiz! Doimo kelajakka ishonch bilan qarang va faqat yaxshilikka ishoning! Vatandoshlarimiz va respublikamiz mehmonlarini bayram bilan tabriklaymiz! P.S. Ish kunlari ko'chirilish munosabati bilan idoramiz 1,2,3 sentabr kunlari dam oladi, 4 sentabr ish kuni!

16.03.2016

ДИҚҚАТ! БУЮРТМА саҳифасида техник носозлик бартараф этилди. Энди Сиз буюртмангизни бевосита сайтимиздан жўнатишингиз мумкин. бунинг учун Буюртма саҳифасига киринг ва “Хизматларни тақдим этишга буюртма” ҳаволасини босинг. Буюртмангиз дарҳол электрон почтамизга жўнатилади, ва мутахассисларимиз бир неча дақиқа ичида Сизга жавоб беришади.

05.12.2015

Lingvo Servis agentligi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 23-yilligi bilan tabriklaydi! Bu yaqinlashib kelayotgan muhim kunda barchaga sog’liq, baxt, tinchlik va totuvlik, hamda bizning umumiy uyimiz gullab yashnashini tilaydi!

07.10.15

Япониянинг NTT DoCoMo компанияси CEATEC кўргазмасида “ақлли” кўзойнаклар прототипини намойиш қилди, ушбу кўзойнак ҳақиқий вақт режимида матнни таний олади ва таржима қилади. Ҳозирча мослама тўрт тилни: инглиз, япон, хитой ва корейс тилларини “билади”. Мослама нотаниш тилдан меню ва турли эълонларни таржима қилишда ёрдам беради, деди компания вакили. Белгиларни таниб олиш ва таржима қилиш учун кўзойнакка тахминан 5 сония керак. Бундан ташқари, аксессуар ҳар қандай ясси юзани сенсор дисплейга айлантира олади. Масалан, кўзойнак оддий қоғоз варағида виртуал таскринни кўрсатиб бериши мумкин. У билан ўзаро таъсирланиш, бармоққа тақилган махсус узук ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, мослама кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзларини таний олади. Маълумотни у узоқлаштирилган серверлардан олади. Шунга қарамасдан NTT DoCoMo намойиш қилган кўзойнак – атиги кўргазма учун намуна. У серияли ишлаб чиқаришга топширилиши муддати ва унинг эҳтимолли нархи тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

30.09.15

LINGVO SERVICE Таржимонлик Агентлиги барча таржимонларни касбий байрам билан табриклайди!

23.09.15

Lingvo Service таржимонлик агентлиги барча мусулмонларни чин қалбдан табриклайди ва бахт ва фаровонлик тилайди. Бутун дунёда тинчлик ва тотувлик сақлансин, ва эсон-омон ҳаёт келсин. Муқаддас Қурбон-Ҳайит байрами билан!