(+998 90) 900-29-83
(+998 71) 252-60-82
(+998 71) 252-20-25
lingvoservis@mail.ru
Skype:lingvoservis

Мижозларимиз

LINGVO SERVICE таржимонлик агентлиги

Бизнинг агентлигимиз бир қатор йиллар давомида маҳаллий ва хорижий хизматлар бозорида муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу давр ичида Сизнинг бизнесингиз муваффақияти гарови бўлиб хизмат қила оладиган ўта катта иш тажрибасига эга бўлдик!


ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ


Таржимага буюртма бериш
Бетлар сони қандай ҳисобланади?

Битта бет 1800 босма белгидан иборат. Босма белги деганда, барча кўриниб турадиган белгилар тушунилади. Белигларни ҳисоблашда, Компаниямиз махсус белги ҳисобловчи дастурлардан, масалан, PractiCount дастуридан фойдаланади. Аммо Сиз Microsoft Word дастури ёрдамида бетлар сонини мустақил ҳисоблаб чиқишингиз мумкин. Агар Сизда Word 2003 ўрнатилган бўлса, унда “Сервис” менюсига кириб, у ерда “Статистика” иловасига ўтинг. Агар Сизда Word 2007 ўрнатилган бўлса, "Рецензирование" менюсини танланг ва "Статистика" белгисини босинг. Сўнг оралиқсиз (пробелсиз) белгилар сонини 1800 га бўлинг ва натижада таржима қилинадиган ва хизмат ҳақи олинадиган бетлар сони чиқади. Хитой, япон ёки корейс тилидаги матнлар, одатда тайёр таржима ҳажмига асосан баҳоланади. Шунга қарамасдан, таржима ҳажми ва қийматини дастлаб, тахминан ҳисобла мумкин. Масалан, хитой ва корейс тилидаги матннинг шартли бетида 300-400 та белги (иероглиф) мавжуд, япон тилидаги матнда – 600-700 та белги.

Навбат билан таржима синхрон таржимадан қандай фарқланади?
Таржимани қандай усулда тасдиқлайсиз?
Ҳужжатни нотариусда тасдиқлаш ҳужжат легаллаштирилишидан қандай фарқланади?
Ҳужжатнинг қонсул легаллаштириши бу нима?
Сиз фаолиятингизда машинали (компьютерли) таржимадан фойдаланасизми?

Ҳеч қачон! Ўзбек тилидан ёки ўзбек тилига таржима қиладиган дастурлар умуман мавжуд эмас, шунинг учун барча таржималар малакали таржимонлар томонидан бажарилади. Аммо инглиз тилидан пус тилига таржима қиладиган дастурлар мавжуд. Қуйида қиёслаш учун инглиз тилидан рус тилига битта гапнинг иккита таржимаси келтирилган:
Компьютер дастури таржимаси:
"Для тысячелетия вопрос в мире бухгалтерского учета еще в Вавилоне."
Малакали таржимон таржимаси:
"На рубеже тысячелетия в мире финансовой отчетности еще наблюдалось вавилонское столпотворение."
10 бетдан ортиқ ҳажмда таржима буюрсангиз, биз, ишимизнинг сифатини кўришингиз учун, унинг катта бўлмаган қисмини БЕПУЛ таржима қилишимиз мумкин!



Янгиликлар

30.08.2016

«LINGVO SERVICE» tarjimonlik agentligi barcha vatandoshlarimizni kirib kelayotgan Mustaqillik bayrami bilan tabriklaydi! Hurmatli Prezidentimizga tezroq sogэayib, yurtimiz boshqaruviga qaytishlarini tilaymiz! O'zbekistonliklar, sizlarga barcha ma'noda mustaqillik, tinch osmon, vatanimizga iqtisodiy o'sish va rivojlanishni tilaymiz! Doimo kelajakka ishonch bilan qarang va faqat yaxshilikka ishoning! Vatandoshlarimiz va respublikamiz mehmonlarini bayram bilan tabriklaymiz! P.S. Ish kunlari ko'chirilish munosabati bilan idoramiz 1,2,3 sentabr kunlari dam oladi, 4 sentabr ish kuni!

16.03.2016

ДИҚҚАТ! БУЮРТМА саҳифасида техник носозлик бартараф этилди. Энди Сиз буюртмангизни бевосита сайтимиздан жўнатишингиз мумкин. бунинг учун Буюртма саҳифасига киринг ва “Хизматларни тақдим этишга буюртма” ҳаволасини босинг. Буюртмангиз дарҳол электрон почтамизга жўнатилади, ва мутахассисларимиз бир неча дақиқа ичида Сизга жавоб беришади.

05.12.2015

Lingvo Servis agentligi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 23-yilligi bilan tabriklaydi! Bu yaqinlashib kelayotgan muhim kunda barchaga sog’liq, baxt, tinchlik va totuvlik, hamda bizning umumiy uyimiz gullab yashnashini tilaydi!

07.10.15

Япониянинг NTT DoCoMo компанияси CEATEC кўргазмасида “ақлли” кўзойнаклар прототипини намойиш қилди, ушбу кўзойнак ҳақиқий вақт режимида матнни таний олади ва таржима қилади. Ҳозирча мослама тўрт тилни: инглиз, япон, хитой ва корейс тилларини “билади”. Мослама нотаниш тилдан меню ва турли эълонларни таржима қилишда ёрдам беради, деди компания вакили. Белгиларни таниб олиш ва таржима қилиш учун кўзойнакка тахминан 5 сония керак. Бундан ташқари, аксессуар ҳар қандай ясси юзани сенсор дисплейга айлантира олади. Масалан, кўзойнак оддий қоғоз варағида виртуал таскринни кўрсатиб бериши мумкин. У билан ўзаро таъсирланиш, бармоққа тақилган махсус узук ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, мослама кўриш майдонида бўлган одамларнинг юзларини таний олади. Маълумотни у узоқлаштирилган серверлардан олади. Шунга қарамасдан NTT DoCoMo намойиш қилган кўзойнак – атиги кўргазма учун намуна. У серияли ишлаб чиқаришга топширилиши муддати ва унинг эҳтимолли нархи тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

30.09.15

LINGVO SERVICE Таржимонлик Агентлиги барча таржимонларни касбий байрам билан табриклайди!

23.09.15

Lingvo Service таржимонлик агентлиги барча мусулмонларни чин қалбдан табриклайди ва бахт ва фаровонлик тилайди. Бутун дунёда тинчлик ва тотувлик сақлансин, ва эсон-омон ҳаёт келсин. Муқаддас Қурбон-Ҳайит байрами билан!